«Умра» сафари учун ўн минг доллар олганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаро Ж.Р. ва бошқалар «I.T.» ва «Т.А.» МЧЖ раҳбарларининг ишончига кириб, ушбу МЧЖлар томонидан 50 нафар фуқарони «Умра» сафарига юбориш учун «Тошкент-Қувайт-Мадина» йўналиши бўйича авиачипталарни банд қилишга ёрдам бериш эвазига олдиндан тўлов сифатида жами 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter