Уч йил аввал ўғирлаб кетилган «Spark» топилди
Бугун, 22 май куни соат 12:00 лар атрофида Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ маҳалласи, Заргарлик кўчасида давлат рақамисиз «SPARK» русумли автомашина узоқ муддатдан бери турганлиги аниқланган.
Автомашинанинг давлат рақами йўқлиги ва олд ўнг томони шикастланганлиги Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси С.Кубаевда шубҳа уйғотди. Ушбу қаровсиз автомашина эгасининг шахсига аниқлик киритиш мақсадида, Чилонзор тумани Йўл-патруль хизматига мурожаат қилинганда, ички ишлар ахборот базасидан кузов рақами асосида «SPARK» автомашинаси эгасининг шахси аниқланди.
Мазкур автомашина эгаси Тошкент шаҳри, Олмазор туманида туғилган 23 ёшли фуқаро Собиров Мирвали Мирзиёт ўғли эканлиги маълум бўлгач, ахборот базасидаги мобиль телефон рақами орқали у билан боғланилди ва воқеа жойига чақирилди.
Воқеа жойига етиб келган фуқаро М.Собиров мазкур автомобиль ҳақиқатдан ҳам унга тегишли эканлигини тасдиқлаб, 2018 йил 4 март куни соат тахминан 07:00лар атрофида Чилонзор туманидаги Тошкент савдо маркази бозори ёнида ўғирлаб кетилганлигини маълум қилди.
«Автомашина ўғирлик содир этган жиноятчининг қўл изларини олиш ва уни топишда фойдаланиш учун эспертизага юборилди. Албатта жиноятчининг қилмишларига тез фурсатда қонуний чора кўрилади», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter