Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«У учун катта қалин пули берилган. Хоҳлаганимни қиламан, “участкавой” ҳам мен тарафда» — Сирдарёда 16 ёшли қиз мажбурлаб эрга берилмоқда

«У учун катта қалин пули берилган. Хоҳлаганимни қиламан, “участкавой” ҳам мен тарафда» — Сирдарёда 16 ёшли қиз мажбурлаб эрга берилмоқда

Сирдарё вилоятида 16 ёшли қиз онаси томонидан турмушга чиқиш учун мажбурланаётгани айтилмоқда. Бу ҳақдаги маълумотларни ушбу оилага яқин бўлган киши айтиб берди.

Унинг айтишича, қиз турмушга чиқишдан бош тортгани учун руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Она фарзандини бу иши учун муттасил калтаклаб, сочларини юлиб, полда судраб, мажбурлаган. Лекин қиз у одамга турмушга чиқишни хоҳламаган.

«Қиз аълочи эди, лекин ноябр ойидан бери мактабга бормаяпти. У онаси томонидан калтакланганини айтиб, директордан ёрдам сўраган. Лекин директор уни ҳимоя қилиш ўрнига мактабга келишини тақиқлаб қўйган.

Декабр ойи бошида қиз прокуратурага ариза ёзган, аммо ҳужжат туман ички ишлар бошқармасига юборилган, ва у ерда, эҳтимол, ахлат челагига ташлаб юборилган. Ҳеч қандай натижа йўқ, унга яна руҳий касалхонага ётқизиш билан таҳдид қилишмоқда, суҳбатлар ёзиб олинган телефонини тортиб олишди, уни калтаклашда давом этишмоқда.

Бу қичқириқларни қўшнилар эшитиб, бир неча марта ички ишларга қўнғироқ қилишган. Кеча яна қўнғироқ қилишган шекилли, чунки қизнинг онаси менга шикоят қилиб, хабар ёзди. Унинг сўзларига кўра, участка нозири ҳамиша унинг тарафида, қизига раҳми келмайди ва қизи унга ҳеч ким ёрдам бермаслигини тушуниб етиши учун ҳар куни калтаклайди. Она ўзининг жазосизлигига амин ва қизини 16 ёшида ўз хоҳишига қарши турмушга беришга тайёр, чунки улар қиз учун катта миқдорда қалин пули беришган. У ёзишмаларни ўчириб ташлаган, аммо мен скриншот олишга муваффақ бўлдим. Қизни қутқариш керак», дейилади мурожаатда.

Фото: NeMolchi.uz

Ушбу ҳолат бўйича расмийлардан, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура ва Халқ таълими вазирлигидан изоҳ сўралган.

«Объектив текширув бўладими? Жиноятчилар аниқланса, улар қандай жазога тортилгани жамоатчиликка маълум қилинадими? Биз сўров бўйича маълумотларни тегишли органларга юборамиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг