Неварасини шиппак билан урган буви қамалиши мумкин

Денизли (Туркия) шаҳрида яшовчи 80 ёшли буви ва унинг 18 ёшли невараси ўртасида кичкина жанжал чиқди. Яъни Асие Кайтан невараси Асие Вурал тунги зиёфатга кетаётгани учун уни шиппак билан урди. Бунга жавобан эса қизиққон невара бувининг бошига мобил телефон билан. Кампирнинг боши ёрилди. Қўрқиб кетган қиз тунги зиёфатга кетаётганини ҳам унутиб тез ёрдамни чақирди.
Момога жиддий зарар етмаган экан, буви ва невара ярашиб олишди,
аммо иш ошкора бўлган ва бу кутилмаган натижага олиб келган. Полиция уйдаги бу ҳолатни зўравонлик деб баҳолади ва невара ўзини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилган деган хулосага келди. Лекин бувини биринчи ҳужум қилишда айблаш мумкин.
Бечора буви жуда хавотирда, чунки у тўрт йилга қамалиши мумкин. Момонинг адвокати апелляция шикояти берди ва энди барча қариндошлар 80 ёшли буви қариган чоғида маҳбус бўлиб қолмаслигига умид қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter