Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тойлоқда мактаб директорининг ўринбосари калтакланди

Тойлоқда мактаб директорининг ўринбосари калтакланди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Самарқанд вилояти, Тойлоқ туманида мактаб директори ўринбосарининг калтакланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

2021 йил 26 май куни директор ўринбосари А.С. 9-синф ўқувчиси А.Ш. имтиҳонга кечикиб келганлиги сабабли унга танбеҳ бериб, оғзаки уришганлиги учун ўқувчи аразлаб мактабдан чиқиб кетиб, шу кун амакисининг ўғиллари М.Ш. ва С.Ш.ларни мактабга бирга олиб келган, улар директор ўринбосарини хизмат хонасида уришиб, унга тан жароҳати етказишган.

Ушбу ҳолат бўйича 31 май куни Самарқанд вилояти, Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан М.Ш. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг