Тўйда селфи тушаман деб тўрт киши ҳалок бўлди — Ҳиндистон
«Times of India» ёзишича, Ҳиндистонда тўрт киши селфимания қурбони бўлди.
Полиция хабарига кўра, воқеа кеча, 7 октябрь куни Тамилнад штатидаги тўғон ёнида содир бўлган.
Аниқланишича, келин-куёв — Ниведита ва Прахба ҳамда уларнинг қариндошлари — Канита, Снеха, Уварани ва Сантош тўғоннинг ёнгинасида бирга селфи-суратга тушмоқчи бўлган. Нимадир бўлиб, куёвдан бошқа ҳаммаси сувга йиқилиб кетган. Прахбу сувга сакраб келинчакни қутқариб қолган, қолган тўрт киши чўкиб кетган.
Кейинчалик жасадлар топилиб, ўликхонага юборилган. Ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter