Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги тунги клубда пичоқбозлик. Спортчи ҳалок бўлди

Тошкентдаги тунги клубда пичоқбозлик. Спортчи ҳалок бўлди

Кеча, 8 август куни соат 23:45 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, А.Қодирий кўчаси, 1-а-уйда жойлашган «Aurum» тунги клуби кириш эшиги олдида мудҳиш жиноят юз берди.

Бош прокуратуранинг хабарига кўра, эркин курашчи Ж.Кенжаев «Aurum» тунги клуби қўриқчилари Ш.И. ва А.М. билан ўзаро жанжаллашган ва ёнидаги ошхона пичоғи билан Ш.И.га ва А.М.га санчиб, тан жароҳатлари етказган.

Жанжал давомида воқеа жойида бўлган «Aurum» тунги клубида қўриқловчи ёрдамчи Ш.Қ. Ж.Кенжаевнинг қўлидан пичоқни тортиб олиб, унга санчган.

Тан жароҳатлари олган Ш.И. 7-сонли ШКШга, А.М. 1-сонли Республика клиник шифохонасига ётқизилган.

Олган тан жароҳатлари билан Ж.Кенжаев Юнусобод туманидаги 7-сонли ШКШга ётқизилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилса-да, етказилган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан бугун, 9 август куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ш.Қ.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг