Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги «самосуд»лар видеосига ИИББ муносабат билдирди

Тошкентдаги «самосуд»лар видеосига ИИББ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар бошқа фуқаролар томонидан «самосуд» қилинаётганлиги, ўзбошимчалик билан сўроққа тутилаётганлиги акс этган видеолар тарқалмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББнинг аниқлик киритишича, ҳолатлардан бири Бектемир туманида содир бўлган. Фуқаролар 1990 йилда туғилган П.С. ва 1991 йилда туғилган К.Ф. жорий йилнинг 18 март куни 2003 йилда туғилган А.Р.ни дўконларига харидор сифатида кириб, дўкон ходимлари харид қилинган маҳсулот учун тўлов варақаси (чек)ни бермаганлиги юзасидан ушбу дўконларнинг «QR-кодини» сканер қилиб «Солиқ ҳамкор» саҳифасига юборганлиги учун турли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Бундан ташқари, 20 март куни Сергели туманида бир нечта фуқаро 1997 йилда туғилган Л.Ф.ни дўкон ходимлари харид қилинган маҳсулот учун тўлов варақаси (чек)ни бермаганлиги бўйича маълумотларни солиқ идораларига бераётганликда айблашган. Сўнг фуқаролар 1984 й.т.Д.Ғ., 1998 й.т.Х.А., 1983 й.т.У.Л., 1981 й.т.Н.Н., 1990 й.т.Х.С. ва бошқалар Л.Ф.ни турли сўзлар билан ҳақоратлаб, шовқин кўтариб жамоат тартибини бузишган.

Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-модда («Ҳақорат қилиш»), 183-модда («Майда безорилик»), 200-модда («Ўзбошимчалик»)лари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Қайд этилишича, «Солиқ ҳамкор» дастурининг ишга туширилишидан мақсад истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, тадбиркорларнинг қонунга риоя этган ҳолда ишлашларини таъминлашга қаратилган. Агар тадбиркорлар уларга юборилган жаримадан норози бўлса, солиқ идораларига шикоят қилишлари мумкин, уларнинг мурожаати ўрганиб чиқилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг