Тошкентдаги «Олмос жўжа» ошхонасида ёнғин чиқди
Бугун, 2 июль куни соат 9:16 лар атрофида Учтепа тумани «Кўкча дарвоза» МФЙ ҳудудида жойлашган «Олмос жўжа» МЧЖга қарашли ошхонада ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин оқибатида ошхона ички ва том қисмининг 30 кв м майдонига зарар етган. Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Қутқарувчиларнинг ўз вақтида амалга оширган саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 9:36 лар атрофида тўлиқ бартараф этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter