Тошкентда ЙТҲлар оқибатида ўтган йили қанча одам ҳалок бўлгани айтилди

Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашевнинг айтишича, Тошкентда ўтган йили содир бўлган мингга яқин ЙТҲ учун жиноят ишлари қўзғатилган. 2023 йилда пойтахт кўчаларида содир бўлган аварияларда 95 киши ҳалок бўлган. Вафот этганларнинг 10 нафари – болалар.
ЙТҲлар оқибатида 1248 киши тан жароҳати олган, 10 киши умрбод ногиронга айланган. Жароҳат олганларнинг 235 нафари болалар ҳисобланади.
Қайд этилишичва, 4384 нафар фуқаро томонидан транспорт воситаси спиртли ичимликлар ичган ҳолда бошқарилган. Шундан 26 та ҳолатда ЙТҲ содир бўлган. ЙТҲга асосан белгиланган тезликка, светофор ёки йўл қоидасига амал қилмаслик, оралиқ масофани сақламаслик, пиёдаларга йўл бермаслик, қувиб ўтиш қоидасини бузиш каби омиллар сабаб бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter