Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ўқувчининг бевақт вафоти юзасидан расмий маълумот берилди

Тошкентда ўқувчининг бевақт вафоти юзасидан расмий маълумот берилди

Фото: Xabar.uz

Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси чоғида ҳушини йўқотиб, вафот этди.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, Юнусобод туманидаги  259-сонли умумтаълим мактабида 2023 йил 6 октабр куни тахминан соат 11.10 ларда дарс жадвали асосида  6-«Д» синфида  4-соат жисмоний тарбия дарсида жисмоний тарбия ўқитувчиси М.К. йиллик иш режасига асосан «Футбол амалиёти. Тўп билан ҳаракатланиш» мавзусида дарс ўтаётган вақтида  шу  синф ўқувчиси, 2011 йил 23 мартда туғилган М.С. нинг кўкрак қафасига копток тегиши натижасида ҳушини йўқотган.

Зудлик билан ўқувчи тумандаги 7-сонли клиник шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай ўқувчи М.С. вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, М.С. га юракнинг рефлектор тўхташи. Ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги. Бош мия ва ўпка шиши. Юрак гипертрофияси. Юрак туғма нуқсони ташхиси қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг