Тошкентда «Матиз» ва «MAN» тўқнашувидан икки киши ҳалок бўлди
2019 йил 13 июль куни соат 03.30ларда Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Қўйлиқ ота кўчасида яшаган 35 ёшли Т.Н. бошқарувидаги «Матиз» русумли автомашинасини Янги Юнусобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган «MAN» русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада «Матиз» автомашинаси ҳайдовчиси Т.Н. ва унинг йўловчиси, Юнусобод тумани 18-даҳада яшаган 32 ёшли Ж.З. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этишган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter