Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда мактаб ўқувчилари сотувчилар томонидан калтакланди

Тошкентда мактаб ўқувчилари сотувчилар томонидан калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Миробод туманида мактаб ўқувчилари дўкон сотувчилари томонидан калтакланганлиги ҳақидаги хабар тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ айрим фактларни очиқлади:

Айтилишича, жорий йилнинг 26 ноябрь куни тахминан соат 14.00 ларда 2005 йилда туғилган 4 нафар мактаб ўқувчилари (А.Д., М.А., Х.К., М.В.) Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида жойлашган дўконлардан бирига кириб, сотувчи ёрдамчиси 2005 йилда туғилган Ш.Л. ва унинг танишлари 2004 йилда туғилган С.Ҳ ҳамда 2005 йилда туғилган С.Ҳ.лар билан ўзаро гап талашиб қолишган.

Сўнгра улар дўкондан чиқиб, Қуйлиқ 4-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдига бориб ўзаро жанжаллашган. Натижада икки нафар вояга етмаганлар Х.К. ва М.В.лар тан жароҳати олиб касалхонага мурожаат қилишган, ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг