Тошкентда «Кобальт» тепловоз билан тўқнашди
Жорий йилнинг 8 февраль куни соат 13:00ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент ҳамда Оҳангарон кўчалари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомобиль ҳамда 8 та вагон билан ҳаракатланиб кетаётган, О.А. бошқарувидаги «ТЭМ2-7084» русумли тепловоз иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter