Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда икки аёл ва бир эркак хорижликнинг уйига қуролли босқинчилик содир этишди

Тошкентда икки аёл ва бир эркак хорижликнинг уйига қуролли босқинчилик содир этишди

2023 йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 13:50 да 3 нафар номаълум шахс Яккасарой тумани Дилбулоқ маҳалласида жойлашган хонадонларининг бирига босқинчилик уюштиришди.

У ерда вақтинча ижарада яшаб келаётган 61 ёшли Жанубий Корея фуқароси Н.Х. ва унинг қизи 37 ёшли К.М.лар хонадон эшигини очишган вақтда қўлларида бўлган ошхона пичоғи ва қайчи билан таҳдид қилиб, хонадонда бўлган 3 дона уяли телефон аппаратлари, 1 дона планшет, 1 дона ноутбук, 1.700 АҚШ доллари ва 1.500.000 сўм пул маблағларини эгаллаб, ҳодиса бўлган жойидан яширинишган.

Ушбу ҳолатдан сўнг, К.М. қонунбузарларни тақиб қилиб, кўчада ёрдам сўраганлиги сабабли, мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ходимлари томонидан босқинчининг бири ушланган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи муқаддам судланган 39 ёшли Д.А., унинг бирга яшовчи турмуш ўртоғи 22 ёшли Л.А. ва Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида яшовчи муқаддам судланган 29 ёшли А.Р.лар (аёл) содир этганликлари аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.А., Л.А. ва А.Р.ларга нисбатаг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчиларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда, ушбу шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг