Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда гўшт орасидан қорадори чиқди

Тошкентда гўшт орасидан қорадори чиқди

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказган навбатдаги тезкор тадбирлари давомида олдиндан кузатувда бўлган фуқаро бошқарувидаги «Нексия-2» русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш натижасида, транспорт воситасининг орқа юкхонасида полиэтилен пакетга ўралган гўшт маҳсулоти ичига яшириб қўйилган жигар рангдаги ўткир ҳидли мумсимон модда борлиги аниқланди.

Ўтказилган экспертиза текширувлари натижасида мазкур модда 108 гр.оғирликдаги «опий» гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг