Тошкентда эркак масжидга қурол олиб кираётганда қўлга тушди
Бугун, 1 июль куни Яккасарой туманида жойлашган масжидлардан бирига жума намозини ўқиш учун келган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш учун туман ИИО ФМБ ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари жалб қилинган.
Тахминан соат 12:45 ларда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан хавфсизлик юзасидан масжидга кираётган фуқароларнинг ёнида бўлган буюмлари текширилган вақтда 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган фуқаро Р.М.нинг қўлида бўлган қора рангли «барсетка»сининг ичида пневматик қурол ва овоз сўндиргич борлиги аниқланган.
Бундан ташқари унга тегишли бўлган «Instagram» ижтимоий тармоғида тақиқланган турли видео материалларни жойлаш орқали, ўзининг обуначиларига ҳавола қилиб келганлиги маълум бўлган, дейилади Миллий гвардия матбуот хизмати хабарида.
Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд техник ва адабиётшунослик экспертизаларига тақдим қилиш чоралари кўрилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter