Тошкентда «Captiva» кутилмаганда ёниб кетди, бир киши жабрланган
1 февраль куни соат 08:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ кўчасида фуқаро А.Б.га тегишли «Captiva» русумли автомобилда ёнғин юзага келган.
Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Бир нафар фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter