Тошкентда бир куннинг ўзида иккинчи юк машинаси ёниб кетди
Бугун, 7 май куни соат 20 дан 14 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги хизматига жисмоний шахсга тегишли «ЗиЛ» русумли автотранспортда ёнғин юзага келгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ИИББнинг ахборот-мултимедиа маркази хабар берди.
Ушбу ёнғин Учтепа туманидаги Дадил кўчасида содир бўлган. Ўт ўчирувчилар тез фурсатда ёнғин содир бўлган ҳудудга етиб боришган ва саноқли дақиқаларда уни бутунлай бартараф этишган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун 7 июнь куни тахминан соат 19:00 да Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлида «TransSeulQurilish» унитар корхонасига қарашли «Hyundai» русумли машина ёниб кетганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter