Тошкент вилоятидаги айрим автомобиль йўллари 4 кунга ёпилади
Велоспортнинг шоссе тури бўйича «Оқтош-Чорбоғ Моунтаин» халқаро мусобақаси ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 10-11-13-14-май кунлари соат 08:00 дан 17:00 га кадар Тошкент вилоятининг Бостонлик ва Юқори Чирчиқ туманларидан отган автомобиль йўллари вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қуйидаги йўллар вақтинча ёпилади:
— 10 май куни Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4П10 «Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 80-70 километри (Чорбоғ сув омбори кўприги) оралиғида;
— 11 май куни Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4П12 «Бектемир-Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 54-километридан (Ғазалкент шаҳрига кириш) 75-километригача («Бочка» овқатланиш жойлари) бўлган йўл, 4П6 «Тошкент шаҳар - Чирчиқ шаҳар – Чимён» автомобиль йўлининг 52-километридан (Ғазалкент футбол ўйингоҳи) 56-километр (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) оралиқлари, шунингдек, 4П10 «Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 80-82-километр оралиқлари (Чорбоғ сув омбори кўприги ва «Эски бочка» оралиқлари);
— 13 май куни Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4П12 «Бектемир - Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 34-километридан (Чирчиқ шаҳрига кириш кўприги) 54-километрига (Ғазалкент шаҳрига кириш) қадар;
— 14 май куни Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4П12 «Бектемир-Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 17-километридан (Янги Ўзбекистон боғи атрофи) 75-километригача («Бочка» овқатланиш жойлари) бўлган йўл, 4П6 «Тошкент шаҳар - Чирчиқ шаҳар – Чимён» автомобиль йўлининг 56-километридан (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) 72-километригача (Амирсой дам олиш маскани) бўлган йўл оралиқлари, шунингдек, 4П10 «Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 80-82-километр оралиқлари (Чорбоғ сув омбори кўприги ва «Эски бочка» оралиқлари)да транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter