Тошкент вилоятида жойлашган қамоқхонада маҳкум ўзини юқори қаватдан ташлагани айтилмоқда.
«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташановга кўра, 20 яшар Алишер Якубов жинсий зўровонлик айби билан 2020 йилнинг февралида 10 йилга қамалган. У шу йилнинг 25 июнида Товоқсой қамоқхонасида ўз жонига қасд қилган, ўзини юқори қаватдан ташлаган.
«Маҳкум шу йилнинг январида отаси Элмурод акага ўзининг мунтазам қийноқларга тутилаётгани ҳақида хат ёзган.
«Сўнгги марта ўғлим 20 ёшга тўлган 10 апрель куни онаси билан биргаликда кўриб келгандик. Эртасигаёқ боламни карцерга ёпишибди», дейди Элмурод Якубов.
Унинг айтишича, Алишер жонига қасд қилгани ҳақида орадан 4 кун ўтиб, яқинларига хабар беришибди. Орада мазкур ҳодиса бўйича бир одамни ишдан бўшатишибди. Суриштирув хулосалари борасида эса ҳеч нима дейишмаётган экан», дея ёзган Ташанов.
Ҳозирча ушбу ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилганича йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter