Тошкент аэропортида уч кишини Туркияга фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан вилоят ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорлигида тезкор тадбир бўлиб ўтди.
Унда фуқаро Д.Х. 3 нафар аёлга (1992, 1995 ва 1999 й.т) ўз ҳисобидан авиабилет сотиб олиб бериб, уларни Туркия Республикаси Анталия шаҳрида фоҳишалик қилишга ёллаб, Тошкент халқаро аэропортида «Тошкент-Анталия» йўналиши орқали жўнатаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter