Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тормози ишламай қолган юк автомобили бешта машина билан тўқнашди

Тормози ишламай қолган юк автомобили бешта машина билан тўқнашди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ

Бугун, 12 декабрь куни соат 15:10 ларда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 «М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 184-километрида йирик ЙТҲ содир бўлди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган Р.И. «Isuzu» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган вақтда транспорт воситасининг тормози ишламай қолган ва ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган 3 та «Nexia» ва 2 та «Cobalt» русумли автомобилларга тўқнашган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

«Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг