Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» тезкор ахборот эълон қилди

«Ўзгидромет» тезкор ахборот эълон қилди

Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. «Ўзгидромет» айрим ҳудудларда кучли шамол бўлишидан огоҳлантирмоқда.

13-14 апрель кунлари республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача кўтарилади.

12-14 апрелда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

12-14 апрелда Қорақалпоғистон Республикасида; 13-14 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг