Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тармоқдаги хавотирли хабарлар ростми? ИИББ изоҳи

Тармоқдаги хавотирли хабарлар ростми? ИИББ изоҳи

Ижтимоий тармоқларда гўёки Тошкентда атир сотувчи аёллар юрганлиги, улар сотаётган атирни ҳидлаган шахс вафот этаётганлиги ҳақида аудиохабар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан баёнот берди. 

«Мазкур хабар ҳақиқатга мутлақо зид бўлиб, бу каби ҳолатлар Тошкент шаҳрида қайд этилмаганлигини, шу мазмундаги ёлғон хабарлар бир неча йиллардан бери ижтимоий тармоқларда айланиб юрганлигини маълум қиламиз.

Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари! Сизлардан, асосланмаган ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни ҳамда тарқатмасликни сўраймиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Бош прокуратура Тошкентдаги боғчада содир бўлган ҳодиса юзасидан баёнот берганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг