Сурхондарёда юк машинасини тепловоз уриб кетди (видео)
Тепловоз ва «ЗИЛ» юк машинаси тўқнашуви натижасида 43 ёшли ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, воқеа 7 август куни соат 23:30 лар атрофида Шўрчи— Элбулоқ темир йўл бекатлари оралиғида юз берган.
«ЗИЛ» юк машинаси резерв тепловоз ҳаракатланиб келаётганини кўра туриб, темир йўл кесишмасидаги светофор чироқларига амал қилмасдан йўлни кесиб ўтишга уринган ва бу аянчли оқибатга олиб келган. «ЗИЛ»ни бошқарган 43 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter