Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда хонадонда газ портлади. Уй эгаси ва унинг фарзанди куйиш жароҳати олган

Сурхондарёда хонадонда газ портлади. Уй эгаси ва унинг фарзанди куйиш жароҳати олган

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 19 октябр куни куни соат 02:43ларда Узун тумани «Меҳнат» МФЙ Сурхонбоши кўчасидаги уйлардан бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилган.

Воқеа келиб чиқишининг тахминий сабаби яшаш уйининг ертўласида бўлган маиший газ баллони редукторидан сизиб чиққан табиий газ хонага тўпланган ва ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши юзага келган.

Чақнаш оқибатида хонада бўлган уй эгаси ва унинг фарзанди турли даражада куйиш тан жароҳати олган, айни вақтда уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг