Сурхондарёда Суриядаги жангариларга қўшилишни режа қилган шахс ушланди
ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Жарқўрғон туманида яшовчи 2001 йилда туғилган Р.И. интернетдаги ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида ДЭО/ХТТ эмиссарлари таъсирига тушиб, Суриядаги жангарилар лагерига бориб қўшилишни режалаштирган.
Тадбир давомида унга тегишли бўлган телефон аппарати текшириб кўрилганда, телеграм мессенжеридаги аккаунти орқали Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий Абу Салоҳ, Рашод Қори каби «жиҳодчилар» ДЭО ғояларини тарғиботчилари билан алоқа қилгани аниқланди.
Бундан ташқари, у Ўзбекистон Ислом Ҳаракати ХТТга тегишли «Жундуллоҳ» медиа марказининг «Амжад медиа» нашидалари, Суриядаги Тавҳид ва жиҳод катибаси раҳномаси Абу Салоҳнинг жиҳодга чорловчи маърузаларини яқин танишларига тарқатиб келаётгани аниқланиб, видеотасвир орқали прецессуал тартибда расмийлаштирилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter