Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ер қимирлаши ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Сурхондарёда ер қимирлаши ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Фото: «Xabar.uz»

Сурхондарёда аҳоли ўртасида ер қимирлаши, зилзила содир бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган. Ҳолат бўйича вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.

«Ҳурматли фуқароларимиздан ҳеч қандай ваҳимага берилмасликларини сўраган ҳолда, вилоят ҳудудида сейсмик ходисалар, ер қимирлаши ёки зилзила содир бўлиши ҳақида тарқалган хабарлар мутлақо асоссиз ва ёлғон хабар эканлигини маълум қиламиз», дейилади Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тожикистонда бир неча бор зилзила қайд этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг