Эҳтиёт бўлинг: нохуш якунланган субсидия можароси
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаролар Д.В. ва Н.Ҳ. 10 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга Қорасув массивида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан олиш учун субсидия ажратиб бериш эвазига жами 47 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.И. фуқаро Ж.Ғ.га танишлари ёрдамида Боёвут тумани, «Янги авлод» МФЙда қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан олиш учун субсидия ажратиб бериш эвазига 54 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter