Шифохонада келиб чиққан ёнғин юзасидан расмий маълумот берилди
Ҳодиса бугун соат 18:42да Андижон вилояти Андижон тумани Шифокор кўчасида жойлашган тиббиёт бирлашмасига қарашли бинода ёнғин содир бўлган. Ёнғин содир бўлаётган жойга Андижон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан етиб борган. Маълум бўлишича, ёнғиндан бинонинг 100 кв.м майдон том ва шифт қисми ёниб зарар кўрган. Бинода бўлган 20 нафар бемор ўз вақтида хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Шу сабабли инсонларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳат олиши қайд этилмаган.
Ёнғин бир неча дақиқада тезкорлик билан бартараф этилган. Ёнғин-қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида бинонинг 500 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter