Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шарғункўмир» конининг Хитой бўлимида ўғрилик содир бўлди

«Шарғункўмир» конининг Хитой бўлимида ўғрилик содир бўлди

Фото: Тергов департаменти

Сурхондарё вилоятидаги «Шарғункўмир» АЖнинг Хитой бўлими директори ўринбосари Ге Ченг Хуэй Сариосиё тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади.

Унда 2021 йилнинг 13 март куни номаълум шахслар томонидан Сариосиё тумани ҳудудида жойлашган «Шарғункўмир» АЖнинг Хитой бўлимига тегишли доимий электр токи ўчганда фавқулодда ҳолатда шошилинч кўмир конини электр энергияси билан таъминловчи генераторнинг жами нархи 17 790 000 сўмлик 2 дона аккумуляторини яширин равишда ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлар давомида, ушбу жиноятни АЖ «Шарғункўмир» туннели ишчиси 21 ёшли Сардорбек У. ва муқаддам судланган 28 ёшли Орифжон Ё. лар содир этганликлари, улар ўғирланган 2 дона аккумуляторларни дарахт тагига яшириб қўйганликлари аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Сардорбек У. ва Орифжон Ё.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.      

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг