Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда «Malibu»нинг уч йўловчиси ҳалок бўлди

Самарқандда «Malibu»нинг уч йўловчиси ҳалок бўлди

Фото: Тергов департаменти

Самарқандда мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

2020 йилнинг 1 июль куни соат 12:00 да Самарқанд тумани Андижон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1095 километрида 51 ёшли Т.Т.нинг бошқарувида бўлган «MAN» русумли юк автомашинаси ва 49 ёшли З.Ж. (аёл) бошқарувида бўлган «Malibu» русумли автомашиналари тўқнашуви натижасида «Malibu» нинг йўловчилари – 50 ёшли М.К. (аёл), 51 ёшли Ж.С. (аёл) ва 48 ёшли А.А.лар олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойда вафот этишди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг