Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда «Малибу» зовурга қулади

Самарқандда «Малибу» зовурга қулади

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ

Ижтимоий тармоқларда «Малибу» русумли автотранспорт воситасининг зовурга тушиб кетгани фотоси тарқалди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида, ҳодиса 2020 йилнинг 5 октябрь куни соат 16:10 ларда 4р-48 автомобиль йўлининг 69 км.да содир бўлганлиги маълум бўлди.

Шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Малибу» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг тарафидаги сув оқиб ўтадиган зовурга тушиб кетган.

Натижада автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.

Ҳозирда 2 нафар фуқаронинг ҳам аҳволи яхшилиги маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг