Самарқандда ҳокимлик ходими қўлга тушди
Фуқаро И.С. ДХХ Самарқанд вилоят бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда Ургут тумани ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти ходими Н.Ш. ва унинг шериги Н.И.лар Ургут тумани эркин иқтисодий зонаси ҳудудида мавжуд захира ер майдонидан 1 гектар ер майдони ажратиб бериши эвазига ундан 30 минг АҚШ доллари миқдорида пулларни беришини талаб қилиб келишаётганлигини билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда 20.01.2021 йилда ўтказилган тезкор тадбирда, Н.Ш. Ургут тумани ҳокимлиги маъмурий биноси ёнида ўзига тегишли «Lacetti» русумли транспорт воситасида шериги Н.И. билан И.С.дан олдиндан келишилган 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллардан 15 минг АҚШ долларини олган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида автомашина «бардачоги»дан 10 минг АҚШ доллари ва Н.И. чўнтагидан 5 минг АҚШ доллари миқдорида пуллар мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Департамент Самарқанд шаҳар бўлими томонидан фуқаро Н.Ш. ва Н.И.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter