Қурилиши тугалланмаган бинони тунаб кетган шахс ушланди
Бухоро шаҳридаги қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйлардан биридан 45 миллион сўмлик қурилиш молларини ўғирлаган шахс ушланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъули маълум қилди.
Таъкидланишича, номаълум шахс Ромитан туманилик тадбиркор томонидан Бухоро шаҳри ҳудудида тикланаётган қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйнинг хоналаридан бирига текин даромад орттириш мақсадида ғайриқонуний равишда кирган. У 7 дона эшик ромлари, 8 та ўрамда кафел ва 6 дона иситиш қозонларини ўғирлаб кетиб, ҳодиса жойидан яширинган.
«Бухоро шаҳар ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига тадбиркор қўнғироқ орқали мурожаат билан чиққач, зудлик билан ҳодиса жойига етиб келинди. Олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноят Пешкў туманида яшовчи 34 ёшли Н.С. исмли шахс содир қилингани аниқланди»,— дейди Бухоро шаҳар ИИБ ходими.
Ҳолат ўрганилганда, қўлга олинган шахс умумий баҳоси 45 миллион сўмга тенг бўлган қурилиш ашёларини сотишга улгурмаган бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter