Қулупнай сотувчилар ИИБ биносига қамаб қўйилгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Юқори Чирчиқда қулупнай сотувчиларнинг маҳсулотлари ерга сочиб ташлангани, сотувчи аёллар ИИБ биносига қамаб қўйилгани, маҳсулотлари олиб қўйилиб, яроқсиз ҳолга келгани акс этган видеолар тарқалди.
Тошкент вилояти ИИБ вазият назоратга олинганини хабар берди.
ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шохруҳ Ғиёсов эса «юзага келган хавф зудлик билан бартараф этилиб, жамоат хавфсизлиги таъминланган»ини қайд этди.
Унинг маълум қилишича, Юқори Чирчиқ туманида йўлнинг қатнов қисмида, ҳаракат хавфсизлигига халақит бериб қулупнай савдоси билан шуғулланаётган фуқароларнинг, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жалб этилган ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатиб, жанжал уюштирганликлари акс этган видеолари тарқалмоқда.
«Албатта, юзага келган хавф зудлик билан бартараф этилиб, жамоат хавфсизлиги таъминланган. Жамоат тартибини бузган барча иштирокчиларнинг шахси аниқланиб, улар билан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа жойида, қасддан, ички ишлар органлари ходимларнинг қонуний талабларини бажармаслик, уларга қаршилик кўрсатиш каби чақириқлар қилган фуқаролар ҳам аниқланган.
Ҳолат юзасидан расмий муносабат тайёрланмоқда ва тез фурсатда эълон қилинади», дейилади матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter