Қўрқинчли туш: Мозамбикда террорчилар ҳеч кимни аяшмади
Мозамбик шимолидаги Пальма шаҳрида жангарилар ҳужуми натижасида 57 киши ҳалок бўлди, вафот этганлар орасида етти нафар чет эллик ҳам бор, дея хабар берди «РИA Новости» Aёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уюшмасидан Жулиа Вачава сўзларига таяниб.
Жангарилар 24 март куни Кабу-Делгаду провинциясидаги кичик Пальма шаҳарчасига ҳужум қилишган. Маҳаллий аҳоли ўрмонга яширинган, амалдорлар ва чет элликлар эса Amarula меҳмонхонасига қамалиб олишган. Меҳмонхонада 180 киши ҳукумат юборган эвакуация юк машиналарини уч кун кутишган.
Бироқ йўлда 80 йўловчиси бўлган транспорт воситаси террорчилар томонидан ўққа тутилган. Натижада 17 та юк машинасидан атиги еттитаси белгиланган манзилга етиб борган. Меҳмонхонанинг юзга яқин мижози денгизга пиёда борган: ҳукумат уларни қайиқда эвакуация қилди.
«Бутун Пальма шаҳри вайрон бўлди. Одамлар яшаш жойларидан қочиб кетишяпти», — деди Вачава.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter