Мозамбикдаги меҳмонхона яқинида 12 нафар хорижликнинг бошсиз танаси чиқди
Мозамбикда жангарилар 12 нафар чет эл фуқаросининг бошини танасидан жудо қилишди, қурбонларнинг фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас, дея хабар бермоқда «Times» газетаси полицияга таяниб.
Маҳаллий полиция раҳбарининг нашрга маълум қилишича, уларнинг жасадлари Пальма шаҳридаги март ойи охирида жангарилар ҳужум қилган меҳмонхона яқинидан топилган.
«Улар ҳаммаси бўлиб 12 нафар эди, бари хорижлик, айнан қайси миллатга мансублигини билмайман, аммо уларнинг ҳаммаси оқ танли. Уларнинг бошлари кесилган, қўллари боғланган», — деди полиция вакили.
Ўтган ҳафта террорчилик гуруҳи Мозамбикнинг Пальма шаҳрини эгаллаб олганлигини эълон қилганди. Жанг 24 мартдан бери давом этмоқда. 2 апрель куни Мозамбик полицияси РИA Новостига шаҳарда жангарилар қолмаганини маълум қилганди. Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ассоциацияси вакили Жулиа Вачавенинг сўзларига кўра, Пальмани 8 мингдан ортиқ киши тарк этган.
29 март куни Мозамбик шимолидаги Пальма шаҳрида жангарилар ҳужуми натижасида 57 киши ҳалок бўлгани, вафот этганлар орасида етти нафар чет эллик ҳам борлиги ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter