Қорақалпоғистон марказидаги портлаш юзасидан жиноий иш очилди
Нукусда жойлашган кўпқаватли уй портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 259-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда айбдор шахслар доирасини аниқлаш, уларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ҳал этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 29 январдан 30 январга ўтар кечаси Нукусдаги уйлардан бирида кучли портлаш юз берди. Жумладан, ҳодиса жойида ФВВ қутқарувчилари томонидан турли даражадаги жароҳатлар билан вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter