Қўқондаги хонадонда портлаш содир бўлгани инкор қилинди
Ижтимоий тармоқларда «Қўқондаги хонадонда газ портлаши содир бўлди» сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.
Қайд этилишича, тарқалган хабарда портлаш оқибатида уй тўлиқ қулаб тушгани, шу атрофдаги ўн бешга яқин хонадонга эса турли даражада талафот етгани айтилган.
«Аслида ҳеч қандай портлаш ва чақнаш ҳодисалари содир бўлмаган», дейилади ФВВ маълумотида.
Айнан айтиб ўтилган манзилда жорий йилнинг 1 феврал куни соат 18:24 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳар «64-сонли Саодат» МФЙ Отабек ноиб кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:27 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:32 да қуршаб олинган ва соат 18:42 да батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида хонадоннинг 60 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйнинг 100 кв.м майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида қўшни хонадонларга зиён етмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter