Қибрайда поезд ва юк автомашинаси тўқнашуви юз берди
Темир йўлдан ўтиш йўл-ҳаракати қоидаси бузилиши ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 16 май куни Ўртачирчиқ туманида яшаган Т.Б. ўзига бириктирилган «МАN» русумли юк автомашинасини Байтқўрғон маҳалласидан ўтувчи «Бўзсув-Оққовоқ» темир йўлининг 4402-км.да қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётганида электровоз билан тўқнашув содир бўлган. Натижада юк автомашинаси ҳайдовчиси Т.Б. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter