Қашқадарёда ғалла майдони ёниб кетди. ФВБ изоҳи
Тармоқда Қашқадарёда ғалла майдони ёнаётгани видеоси тарқалди.
Маълумотларга кўра, ушбу ҳодиса вилоятнинг Китоб туманидаги Минжил қишлоғида бз берган.
27 май куни соат 15:11 ларда Китоб тумани ФВБ га «Зарафшон» МФЙ, Минжил қишлоғида жойлашган «Аёқчи» фермер хўжалигига қарашли очиқ далада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган, дейилади вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарида.
Ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган ва соат 15:58 ларда воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 16:50 ларда бартараф этган.
Ёнғин оқибатида фермер хўжалигига қарашли тахминан 1 гектарга яқин ғалла майдони зарар кўрган.
Маҳаллий аҳоли ва ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан экин майдонга ёндош бўлган қарийб 15 гектар екин майдони ёнғиндан сақлаб қолинди.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter