Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда сигарета чекиб ухлаб қолган эркак ёнғин оқибатида ҳалок бўлди

Қашқадарёда сигарета чекиб ухлаб қолган эркак ёнғин оқибатида ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 1 октябрь куни соат 01:45ларда  «Наво» МФЙ Янги Дарвоза кўчаси 103-уйда яшаган 1965 йилда туғилган Ғ.Ш. уйида маст ҳолда, сигарета чекиб, ухлаб қолиши оқибатида сигарет кукуни кўрпа устига тушиб, ёнғин содир бўлган.

ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 01:55да қуршаб олиниб, соат 02.20да ўчирилган.

Ёнғин натижасида уйнинг 35 кв.м. майдонда том, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда Ғ.Ш.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг