Қашқадарёда нохуш ЙТҲ содир бўлди

Кеча, 6 май куни соат 18:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, А.Темур кўчасида жойлашган «GANGA» савдо дўкони рўпарасида, ҳайдовчи 1994 й.т. Б.Н. «Кобальт» русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда 1997 й.т. Я.Б.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, натижада пиёда 23 ёшли Я.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter