Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ҳайвонларга шафқатсизлик қилган шахс қамалди

Қашқадарёда ҳайвонларга шафқатсизлик қилган шахс қамалди

Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда икки эркак вояга етмаган бола кўз ўнгида эшакларнинг бўйни ва бошига қаттиқ зарба бериб азоблагани видеоси тарқалганди.

«Дарё» хабарига кўра, ҳайвонларга озор берган ота-ўғил жавобгарликка тортилган.

Маълум қилинишича, воқеа 2021 йили вилоятнинг Чироқчи туманидаги «Лангар» МФЙ Тўрақул қишлоғида содир бўлган бўлиб, воқеа иштирокчилари ота-ўғиллар бўлган.

«Судья Ўктам Расулов раислигидаги кўриб чиқилган ишда ҳайвонларга озор берган ота Алишер Илёсов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисми (вояга етмаган шахс ҳозирлигида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ёхуд ҳайвонларнинг майиб бўлишига олиб келиш) билан айбдор деб топилиб, унга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Воқеанинг иккинчи иштирокчиси судланувчининг ўғли Б.С. вояга етмагани учун унинг хатти-ҳаракати учун ҳам отаси Алишер Илёсов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан айбли деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (270 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди», — дейди Жиноят ишлари бўйича вилоят суди ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Тиловов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг