Қамаши тумани собиқ ҳокими вафот этди

Қамаши туманининг собиқ ҳокими Рашид Ўроқович Муҳаммадиев оламдан ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
У 1964 йил Ғузор туманида туғилган эди. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. «Дўстлик» ордени давлат мукофоти билан тақдирланган. 2005-2017 йилларда Қамаши тумани ҳокими вазифасида ишлаган. Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда эди.
Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter