Прокуратура Нурафшондаги портлаш юзасидан жиноят иши очди
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабар берилганди.
Оқибатда бир фуқаро қурбон бўлганди.
Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter