Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Права» ваъда қилганларнинг «миси чиқди»

«Права» ваъда қилганларнинг «миси чиқди»

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Т.М.  2 нафар фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган тест синовларидан ўтказиб қўйиш эвазига 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Ватанпарвар» ташкилоти Бахмал ўқув-спорт техника клуби бошлиғи Х.Р. фуқаро З.З.га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 300 АҚШ доллари ва 310 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ўтказилган терговга қадар текширувда давомида Х.Р. «Sh.А» МЧЖ автомактаби масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, 6 нафар фуқарога автомактабда ўқиганлиги ҳақида сохта ҳужжат расмийлаштириб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг