Поезд йўлига тош терганлар фош бўлди
2020 йил 15 ноябрь куни соат 13:20 да Сирдарё вилояти ИИБ ТХТБга келган хабарга кўра, 3485 км, 1-тўсиқда номаълум шахслар (15 ва 16 ёшли ўспиринлар) темир йўл изига тош қўйганлиги маълум бўлди.
Суриштирув жараёнида «Гулистон-Оқолтин» темир йўл бекатлари оралиғи 3485-км, 1-тўсиқда жойлашган махсус пиёдалар ўтиш жойида вояга етмаган Гулистон шаҳар 8-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи 2004 й.т. Ж.Н., Сирдарё вилояти Оқолтин туманида яшовчи 2004 й.т. А.А.лар темир йўлдан ўтиб кетаётиб рельс устига тошларни қўйиб расмга тушаётган вақтида аниқланган.
ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этаётганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter